Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 28.09.2012 й. 2394-сон билан рўйхатга олинган 15.08.2012 й. Молия вазирлигининг 58-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 10-8/2927-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 28 сентябрда 2394-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа

ва ахборотлаштириш агентлигининг

2012 йил 15 августдаги

58, 10-8/2927-сон қарорига

ИЛОВА



"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг

минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси

объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й., 9-сон, 338-модда) ва "Почта алоқаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 138-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 330-модда) ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарорларига мувофиқ пенсиялар, нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича ҳамда автобензин сотиб олиш бўйича компенсация пул тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга компенсация пул тўловлари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофотлари, алиментлар, шунингдек пенсиялардан чегирмаларнинг (кейинги ўринларда - пенсия ва нафақалар деб юритилади) "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг ҳудудий (вилоят) почта алоқаси ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали тўланишини ташкил этиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


етказиб бериш (топшириш) даври - пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг 4-дан 28-санасигача бўлган давр;


етказиб бериш участкаси - шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ёки овуллар ҳудудининг битта почтальон томонидан хизмат кўрсатилиши мўлжалланган қисми;


яшаш жойи - турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлар, фахрийлар учун уй-интернат ва бошқалар), шунингдек пенсия олувчи мулкдор сифатида, ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) ҳолда - вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи;


почта алоқаси объектлари - "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);

почта алоқаси бўлими (бундан буён матнда алоқа бўлими деб юритилади) - фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари, почтага ишлов бериш ва почта алмашинувини амалга оширувчи бошқа хизмат турларини кўрсатувчи почта алоқаси объекти;


пенсия ва нафақа олувчи - пенсионер, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни олувчи, қонуний вакил ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини олиш ҳуқуқига (ваколатига) эга бошқа жисмоний шахс;


пул маблағларининг почта ўтказмаси (бундан буён матнда почта пул ўтказмаси деб юритилади) - "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқаси ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмати;

ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ ўртасида ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари, шунингдек пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

почта алоқасининг минтақавий ташкилоти - "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг, бириктирилган ҳудуддаги почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари ва пунктларининг, шунингдек бошқа бўлинмаларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилувчи ҳудудий таркибий бўлинмаси.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) томонидан белгиланган пенсиялар ва нафақалар пенсия ва нафақа олувчиларга почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар (келишувлар) асосида етказиб берилади (топширилади).

Пенсиялар ва нафақаларни почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари томонидан етказиб бериш (топшириш) учун тарифлар миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

(ТОПШИРИШ)НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


3. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) ҳар ойда тузиладиган пенсиялар ва нафақаларни тўлаш қайдномалари (кейинги ўринларда - қайдномалар деб юритилади) ёки почта пул ўтказмаси бўйича мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича амалга оширилади.


4. Қайдномалар фақат пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш жойларига кўра жойлашган почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари учун ҳақиқий ҳисобланади. Пенсия ва нафақа олувчи бошқа яшаш жойига кўчиб ўтса, пенсия ва нафақа олувчи қайдномага киритилмайди. Янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақа олувчини пенсия ва нафақа аввалги яшаш жойи бўйича тўланган ойдан кейинги ойдан бошлаб қайдномага киритади.

Пенсия ва нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кўчиб кетган тақдирда пенсия ва нафақани тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Қуйидагилар почта пул ўтказмалари билан етказиб берилиши (топширилиши) мумкин:

а) бир марталик бериладиган нафақалар (дафн этиш учун, бола туғилиши муносабати билан ҳамда бир марталик бериладиган нафақаларнинг бошқа турлари);

б) алиментлар, пенсиялардан чегирмалар.


6. Почта пул ўтказмалари учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектларига тақдим этиш Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 16-сон, 167-модда) мувофиқ амалга оширилади.


7. Пенсиялар ва нафақалар қайдномалар бўйича ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври давомида пенсия ва нафақа олувчининг шахсан ўзига (ишончли вакилига) яшаш жойига паспорт тақдим этилганда нақд пул маблағлари билан етказиб берилади (топширилади).

Пенсия ва нафақа олувчиларнинг Пенсия жамғармаси бўлимига бериладиган аризаларига мувофиқ пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бевосита почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектларининг операция кассаларида пенсиялар ва нафақаларни тўлаш жадвалида белгиланган кунларда ёки ундан кейин, лекин тўлов ойининг охиригача, амалга оширилиши мумкин.

Пенсиялар ва нафақаларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек пенсия ва нафақаларни олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан ўчгандан кейин топшириш тақиқланади.


8. Почта пул ўтказмалари учун қайдномалар ва ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиялар ва нафақалар турларига кўра алоҳида тузилади:

давлат пенсиялари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) 2-иловасига мувофиқ белгиланган нафақалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) 1-иловасига мувофиқ белгиланган нафақалар;

бола туғилганда тўланадиган бир марталик нафақалар;

уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;

дафн этиш учун нафақалар;

автобензин сотиб олиш бўйича компенсация пул тўловлари;

алиментлар ва пенсиялардан чегирмалар.


9. Пенсиялар ва нафақалар етказиб бериш почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) ва Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан, участкаларининг жойлашган жойларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тасдиқланган жадвалда белгиланган етказиб бериш (топшириш) даври кунларида етказиб берилади (топширилади).


10. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига етказиб бериш (топшириш) санаси белгиланади, шу санада пенсия ва нафақа суммаси ҳар ойда пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойига етказиб берилади ёки почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектларининг операция кассаларида топширилади, бу ҳақда пенсия ва нафақа олувчига биринчи марта пенсия етказиб берилганда (топширилганда) маълум қилинади.

Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) муддатлари дам олиш ва байрам кунларига тўғри келганда, пенсия ва нафақаларни тўлаш муддатидан олдин жорий етказиб бериш (топшириш) даври давомида, лекин пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) жадвали бўйича белгиланган етказиб бериш (топшириш) муддати келишидан олдин икки кун ошмаган муддатда, амалга оширилиши мумкин.


11. Етказиб бериш участкаларининг жойлашган жойлари ўзгарганда, почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) ушбу ҳақида маълумотларни Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига ёзма равишда тақдим этадилар. Пенсия жамғармасининг бўлими кўрсатилган маълумотлар келган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмасдан, амалдаги жойлашган жойлар ва қайдномаларга тегишли ўзгартиришларни киритади.

Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан икки ой мобайнида узрли сабабларсиз етказиб бериш участкаларининг жойлашган жойлари ва қайдномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмаган бўлса, тўғриланмаган қайдномалар почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) томонидан етказиб бериш (топшириш) учун қабул қилинмайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли ҳисобварақларига ўтказади, улар кўрсатилган маблағларни талабномалар асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларига ўтказадилар.

Пенсия жамғармаси бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг пенсия ҳисобварақларига ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси почта алоқаси объектлари томонидан пенсия ва нафақа тўловларини етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ўртасида имзоланган солиштирма далолатномага асосан почта алоқаси минтақавий ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

13. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти бир нечта маъмурий туман ҳудудларига хизмат кўрсатган ҳолларда, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) учун пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) суммасини молиялаштирган Пенсия жамғармасининг бўлими тасарруфидаги туманда яшайдиган пенсия ва нафақа олувчиларга етказиб берилади (топширилади).


14. Пенсия ва нафақаларнинг ҳар бир тури бўйича пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг тегишли пенсия ҳисобварақларига маблағлар келиб тушишига қараб амалга оширилади.

Пенсиялар ва нафақаларнинг бирон-бир тури бўйича почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг тегишли пенсия ҳисобварағига маблағлар келиб тушмаган ҳолда, пенсиялар ва нафақаларнинг ушбу турини етказиб бериш (топшириш) амалга оширилмайди.


15. Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) ва Пенсия жамғармасининг бўлимлари ўртасида қайдномалар ва ҳисобот ҳужжатларини жўнатиш шахсан қўлига топшириш усули билан (курьер орқали) амалга оширилади.


16. Қайдномалар ва почта пул ўтказмаларини расмийлаштиришда ўчиришлар ва тузатишларга йўл қўйилмайди.


17. Пенсия жамғармасининг бўлими ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тўлов ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасигача тугатилиши керак.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бошқармалари "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ ва унинг почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари билан биргаликда почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилиши (топширилиши)нинг доимий мониторингини, шунингдек назоратини амалга оширадилар.


III. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН

БАНКЛАРДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ

ОЛИШ ТАРТИБИ


19. Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) чорак бошланишидан ўттиз кун олдин хизмат кўрсатаётган банкка мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш), шунингдек почта пул ўтказмаларини тўлаш учун керакли нақд пул маблағларини олиш учун талабнома тақдим этадилар.

Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) зарурат бўлганида хизмат кўрсатувчи банкка пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш), шунингдек почта пул ўтказмаларини тўлаш учун керакли нақд пул маблағларини олиш учун қўшимча талабнома тақдим этишлари мумкин.


20. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) учун почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)га нақд пул маблағларини бериш почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг жойлашган жойи бўйича тасдиқланган талабномаларга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.



IV. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ БЎЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚАЙДНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


21. Қайдномалар етказиб бериш участкаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир почта алоқаси бўлими бўйича тузилади ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)га тўлов ойининг учинчи санасига тақдим этилади.

Қайдномалар зичлиги 80 г/кв.м дан кам бўлмаган ёзув қоғозига босиб чиқарилиши керак.


22. Қайднома варақлари қайдноманинг ўзидан ва йиртиб олинадиган талондан иборат бўлади. Қайдноманинг варақлари ҳар бир етказиб бериш участкаси бўйича рақамланади. Қайдноманинг ҳар бир варағига қайднома рақами ва каср чизиғи орқали ушбу қайднома варағининг тартиб рақами ёзилади.


23. Қайдномада қуйидагилар ёзилади:

шахсий ҳисобварақ (пенсия йиғмажилди)нинг рақами;

пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, шарифи, манзили ва телефон рақами, паспорт серияси ва рақами;

ўтган давр учун сумма, жорий тўлов ойи учун сумма, тўланиши керак бўлган умумий сумма;

етказиб бериш (топшириш) санаси, пенсия ва нафақа олувчининг имзоси, етказиб берган (топширган) шахснинг имзоси кўрсатилган ҳолда устунлар, бир операция кунида ва тўлов ойи бошидан етказиб берилган (топширилган) сумма кўрсатилган ҳолда ҳисоб сеткаси.


24. Қайдноманинг ҳар бир варағида пенсиялар ва нафақаларни олувчиларнинг сони, шунингдек етказиб берилиши (топширилиши) керак бўлган умумий сумма кўрсатилади. Қайдноманинг ҳар бир варағи ва йиртиб олинадиган талони Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи, пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари ва ходимлари томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Пенсия жамғармаси бўлими муҳрининг изи қайдномадан йиртиб олинадиган талоннинг кесиб олиш чизиғига туширилади.


25. Ўтган тўлов ойи учун пенсия ва нафақа суммаси олинмаган ҳолларда, олинмаган пенсия ва нафақа суммаси жорий тўлов ойининг қайдномасига киритилади.


26. Почта алоқаси объектлари учун кейинги тўлов ойи учун қайдномалар аввалги тўлов ойи йиртиб олинадиган талонларидаги тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақаларнинг умумий сони ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар билан реестр-ҳисоботлар ва почта алоқаси объекти томонидан ахборот тизимига киритилган маълумотларга мос келиши солиштирилгандан сўнг тузилади.

Қайдномалар ҳар бир алоқа бўлими бўйича комплектларда почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)га топширилади. Қайдномалар комплектига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича уч нусхадаги реестр-ҳисобот;

мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки нусхадаги кузатув рўйхати.

Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари томонидан қайдномалар ахборот тизими орқали почта алоқаси объектларига юборилади.

27. Реестр-ҳисоботлар пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари ва Пенсия жамғармасининг бўлим бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.



V. ПОЧТА АЛОҚАСИНИНГ МИНТАҚАВИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА ПОЧТА АЛОҚАСИ ОБЪЕКТЛАРИ (ПОЧТАМТЛАР, ПОЧТА

АЛОҚАСИ БОҒЛАМАЛАРИ) ТОМОНИДАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАРНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ (ТОПШИРИШ) НАЗОРАТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


28. Пенсиялар ва нафақалар тўланишининг назоратини ташкил қилиш учун почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да пенсиялар ва нафақалар тўланишини назорат қилиш гуруҳлари (бундан буён матнда назорат қилиш гуруҳи деб юритилади) ташкил қилинади.

Назорат қилиш гуруҳининг раҳбари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимидан қайдномаларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ва Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларга мослигини текширган ҳолда қабул қилиб олади.

Қайдномалар тўғри расмийлаштирилганда ва қайдномалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларга мос келганда назорат қилиш гуруҳининг раҳбари кузатув рўйхатининг иккала нусхасини имзолайди. Почта тақвим штемпелининг изи туширилган кузатув рўйхатининг нусхаларидан бири Пенсия жамғармасининг бўлимига қайтарилади.

29. Қайдномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни алоқа бўлимлари бўйича жўнатишдан аввал назорат қилиш гуруҳининг раҳбари қайдноманинг ҳар бир варағини имзолаши ва ўтказилган назорат тўғрисида уларга махсус штамп изларини тушириши шарт.

Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган қайдномалар почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да қолади, алоқа бўлимлари томонидан етказиб берилиши (топширилиши) керак бўлган қайдномалар эса, уч нусхадаги реестр-ҳисоботлар билан бирга суғурта қопларида жўнатилган почта учун ички юкхатга (16-ш.) ёзилган ҳолда, Пенсия жамғармасининг бўлимидан олинган кундан кейин келадиган кундан кечиктирмасдан тегишли алоқа бўлимига юборилади.


30. Кузатув рўйхатини реестр-ҳисобот билан, шунингдек реестр-ҳисоботни қайднома комплектлари билан солиштирганда фарқлар аниқланган ҳолда, тегишли қайдномалар комплектлари реестр-ҳисобот ва кузатув рўйхатининг битта нусхаси билан бирга Пенсия жамғармасининг бўлимига қайтарилади.

Бунда назорат қилиш гуруҳининг раҳбари кузатув рўйхати иккала нусхасининг "Эслатмалар" устунидаги тегишли қаторга қайдномаларнинг қайтариладиган комплектлари қаршисига "Қабул қилинмади" деб ёзади ва қайдномалар комплектининг қайтарилиш сабабини ҳамда санасини кўрсатади, шундан сўнг рўйхат назорат қилиш гуруҳининг раҳбари томонидан имзоланади ва почта тақвим штемпелининг изи туширилиб, тасдиқланади.


31. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойига, шунингдек пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ қайдномада кўрсатилган операцион кунда амалга оширилади.

Етказиб бериш (топшириш) санаси келганда, қайдномалар ва варақлар рақамлари, шунингдек тегишли қайдномалар бўйича почтальонга нақд пул маблағлари билан бериладиган сумма алоқа бўлимининг бошлиғи томонидан уйга етказиб бериш учун бериладиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини ҳисобга олиш китобига (55-ш.) ёзилади. Қайдномалар ва нақд пул маблағлари почтальонга ушбу китобга имзо қўйдирилган ҳолда берилади.

Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да қайдномалар шунга ўхшаш тартибда назорат қилувчи шахс томонидан уйга етказиб бериш учун бериладиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини ҳисобга олиш китобига (55-ш.) ёзилади. Мазкур китоб операторга берилади, оператор нақд пул маблағларини почтальонга китобдаги ёзувга мувофиқ, имзо қўйдириб беради.


32. Пенсия ва нафақани етказиб бериш (топшириш)да почтальон (оператор) пенсия ёки нафақа олувчининг фамилияси, исми, шарифи, паспорт серияси ва рақамини қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради, пулни беради ва шу қаторга имзо қўяди. Пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, шарифи, паспорт серияси ва рақами ёки уларнинг ҳаттоки биттаси ҳам қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан мос келмаган ҳолда, олувчига пенсия ва нафақа тўланмайди.


33. Агар ушбу Йўриқноманинг 32-бандида кўрсатилган номувофиқлик Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан қилинган хатолик оқибати бўлган бўлса, пенсия ва нафақа жорий тўлов давридан кечиктирмасдан пенсия ва нафақа олувчига етказиб берилиши (топширилиши) керак.

Пенсия ва нафақа олувчи пенсия ва нафақани олганда қайдномада олган санасини кўрсатади ва ўз фамилияси қаршисидаги қаторга имзо қўяди.

Пенсия ва нафақа етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолда, почтальон етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида маълумотнома (20-ш.) тузади. Ушбу маълумотномада пенсия ва нафақа олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами, фамилияси, пенсия ва нафақа қайси ой учун етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги), шунингдек етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади.


34. Пенсия ва нафақа олувчи бошқа шахсга нотариал тасдиқланган ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 137-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) кўрсатилган тартибда ишончнома берилган ҳолда эса, мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномани берган ҳолда пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.

Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар бошқа шахсга шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланган ишончномани берган ҳолда пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.

35. Ишончнома бўйича пенсиялар ва нафақалар биринчи марта етказиб берилган (топширилган)дан кейин, ишончноманинг асл нусхаси алоқа бўлимида - алоқа бўлимининг бошлиғида, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да эса - назорат қилувчи шахсда қолдирилади ва сақланади.


36. Ишончномани берган пенсия ва нафақа олувчига хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармасининг бўлими, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг ходимларига пенсия ва нафақаларни ишончнома бўйича етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади.


37. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объектида операция куни охирида оператор қайдномаларнинг барча варақларини кўриб чиқади, жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади ва қайднома варақларининг ҳисоб сеткасидаги биринчи жамлама устунини тўлдиради. Бунда сана ва операция куни давомида ушбу варақ бўйича етказиб берилган (топширилган) сумма, шунингдек ушбу қайдноманинг варағи бўйича тўлов ойининг бошидан бери етказиб берилган (топширилган) сумма ёзилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма оператор томонидан касса маълумотномасига киритилади. Қайдномалар ҳисоб сеткасининг тўғри расмийлаштирилганлиги, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса маълумотномасидаги ёзувларга мос келиши почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг назорат қилувчи шахси ёки алоқа бўлимининг бошлиғи томонидан ҳар куни текширилади.

Штати фақат алоқа бўлими бошлиғидан иборат бўлган алоқа бўлимларида қайдномаларнинг варақларини кўриб чиқиш, бир операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби, қайднома варақларининг ҳисоб сеткасини тўлдириш алоқа бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма алоқа бўлимининг пул маблағлари, шартли ва моддий бойликларини ҳисобга олиш кундалик дафтарига (130-ш.) алоқа бўлими бошлиғи томонидан киритилади.


38. Жорий тўлов ойи учун пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, алоқа бўлими бошлиғи томонидан барча қайдномалар текширилади ва якун чиқарилади:

а) йиртиб олинадиган талоннинг ҳар бир варағидаги "Топшириш санаси ёки топширилмаганлик сабаби" устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди) рақамлар билан кўрсатилади. Етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди) мазкур Йўриқноманинг 39-бандида назарда тутилган тартибда тўлдирилади;

б) йиртиб олинадиган талоннинг пенсия ва нафақа етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби (коди) қўйилган ҳар бир варағида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақаларнинг сони ва уларнинг суммаси ҳисоблаб чиқилади ва йиртиб олинадиган талоннинг охирида ёзиб қўйилади ва улар алоқа бўлими бошлиғининг имзоси ва тақвим штемпелининг изи билан тасдиқланади;

в) реестр-ҳисоботнинг барча учта нусхасида 5, 6, 7 ва 8-устунлар тўлдирилади. Ҳисобот ойи учун реестр-ҳисоботнинг якуний қаторида йиртиб олинадиган талонларнинг умумий сони ва бир ой давомида етказиб берилган (топширилган) ҳамда етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақаларнинг сони ҳамда суммаси ёзилади.


39. Пенсия ва нафақа етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолда йиртиб олинадиган талоннинг "Топшириш санаси ёки топширилмаганлик сабаби" устунида етказиб берилмаган (топширилмаган) сабаби (коди) почтальон томонидан қайдномага илова қилинган етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисидаги маълумотнома (20-ш.)га мувофиқ кўрсатилади:

1 - вафот этиш;

2 - туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун кетиш;

3 - вақтинча бўлмаслиги;

4 - пенсионер ишлайди;

5 - бошқа сабаблар.


40. Етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби тўғрисидаги маълумотнома (20-ш.) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайднома билан бирга сақланади ва йўқ қилинади.


41. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ва почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботларни расмийлаштириш назорат қилувчи шахс томонидан амалга оширилади.


42. Расмийлаштирилган йиртиб олинадиган талонлар икки нусхадаги реестр-ҳисобот ва қайдномалар билан бирга пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тугаган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан назорат қилиш гуруҳига суғурта қопларида жўнатилган почта учун ички юкхатга (16-ш.) ёзиб қўйиб жўнатилади.


43. Қайдномалар жўнатилган почта учун ички юкхатга (16-ш.) варақлар сони ҳамда пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилган (топширилган) суммаси кўрсатилган ҳолда, йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботлар эса - варақлар сони кўрсатилган ҳолда ёзиб қўйилади.

Шунга ўхшаш тартибда, бухгалтерия ходими томонидан ой давомида етказиб берилган (топширилган) пенсиялар ва нафақалар суммаси тасдиқланганидан кейин, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ва почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг назорат қилувчи шахси томонидан қайдномалар, йиртиб олинадиган талонлар, реестр-ҳисоботларни ёзиб қўйиш ҳамда уларни пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тугаган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечикмаган муддатда назорат қилиш гуруҳига топшириш амалга оширилади.


44. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да назорат қилиш гуруҳининг ходими қуйидагиларни текширади:

барча қатор ва устунларнинг маълумотларини ҳисоблаш йўли билан реестр-ҳисоботнинг тўғри тузилганлиги, реестр-ҳисоботга мувофиқ йиртиб олинадиган талонларнинг мавжудлиги, ҳар бир йиртиб олинадиган талоннинг тўғри расмийлаштирилганлиги (йиртиб олинадиган талон бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар сони ҳамда суммаси тўғри ҳисобланганлиги, йиртиб олинадиган талонларда алоқа бўлими бошлиғининг имзоси ва тақвим штемпели изининг мавжудлиги);

реестр-ҳисоботда ёзилган етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар сони ҳамда суммасининг йиртиб олинадиган талонлар бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар сони ҳамда суммасига мослиги.


45. Ҳар бир алоқа бўлимининг ҳисоботи текширилганидан кейин пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботнинг тегишли қаторлари мазкур Йўриқноманинг 8-иловасидаги шакл бўйича тўлдирилади. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботда 3, 4, 5, 6 ва 7-устунларни тўлдириш учун ҳар бир алоқа бўлими реестр-ҳисоботларининг якуний маълумотлари мос равишда 3, 5, 6, 7 ва 8-устунлар бўйича ҳисобга олинади. Якуний қаторда бутун почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бўйича бир ой давомида етказиб берилган (топширилган) ва етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ҳамда нафақалар суммаси кўрсатилади.


46. Почта алоқаси объектлари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар. Тўлов ойи учун пенсия ва нафақалар тўловлари (етказиб бериш) якунлангандан сўнг почта алоқаси объектлари тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида якуний маълумотларни, шунингдек йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботларни ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар.

Тегишли текширувдан кейин почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилиши (топширилиши) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонларнинг барча комплектлари битта нусхадаги реестр-ҳисобот билан бирга ҳисоботлар қабул қилинган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 9-иловасидаги шакл бўйича кузатув рўйхати билан Пенсия жамғармасининг бўлимига жўнатилади. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхатлари назорат қилиш гуруҳининг раҳбари, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг бош бухгалтери ва раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр изи билан тасдиқланади.

47. Ҳар бир алоқа бўлимининг пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисоботи, йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхати ва реестр-ҳисоботининг битта нусхаси почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да назорат учун қолдирилади.


48. Қайднома ёки унинг айрим варақлари йўқотилган ҳолларда, алоқа бўлимида йўқотиш содир бўлган ҳолатлар кўрсатилган ҳолда икки нусхадаги далолатнома тузилади. Далолатнома почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ва почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га юборилади (берилади), улар зудлик билан Пенсия жамғармасининг бўлимига йўқотиш тўғрисидаги далолатнома нусхасини илова қилган ҳолда ёзма равишда хабар беради.


49. Ушбу далолатнома асосида Пенсия жамғармасининг бўлими йўқотилган қайднома варағи ўрнига янги қайднома варағини беради, унинг олд томонида "дубликат" деб ёзиб қўйилади. Қайднома дубликатида қайднома рақами ва каср чизиғи орқали йўқотилган қайднома варағининг тартиб рақами кўрсатилади. Дубликат Пенсия жамғармасининг бўлими бошлиғи, пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари ва ходимлари томонидан имзоланган, шунингдек муҳр изи билан тасдиқланган бўлиши керак.



VI. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН (ТОПШИРИЛГАН)

ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР БЎЙИЧА ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИНИНГ БЎЛИМИДА НАЗОРАТНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


50. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)дан йиртиб олинадиган талонларнинг комплектлари олинганда Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари қуйидагиларни текширади:

пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот ва ҳисобот ойи учун йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхати (почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг раҳбари ва бош бухгалтери имзолари ҳамда муҳр изининг мавжудлиги) тўғри расмийлаштирилганлиги;

йиртиб олинадиган талонларнинг келиб тушган комплектлари сонининг кузатув рўйхатида кўрсатилган сонга мувофиқлиги;

реестр-ҳисоботлар ва йиртиб олинадиган талонларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ва уларда алоқа бўлими ходимларининг имзолари ҳамда тақвим штемпели изларининг мавжудлиги;

йиртиб олинадиган талонлар сонининг ҳар бир алоқа бўлимининг реестр-ҳисоботларида кўрсатилган сонига мувофиқлиги;

алоқа бўлимининг реестр-ҳисоботларида кўрсатилган етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар сони ва суммасининг йиртиб олинадиган талонлар бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар сони ҳамда суммасига мувофиқлиги;

йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботларнинг жами суммаларининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан мослиги.

51. Мазкур Йўриқноманинг 50-бандида назарда тутилган текширувдан сўнг Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари кузатув рўйхатининг нусхасига қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда йиртиб олинадиган талонлар комплектларини қабул қилиш тўғрисида имзо қўяди, ушбу кузатув рўйхати почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг ходимига топширилади.


52. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан тақдим этилган пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича ҳужжатлар (йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхати, йиртиб олинадиган талонлар, пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, реестр-ҳисоботлар)да хатолар аниқланганда, шунингдек алоқа ходимларининг айбига кўра нотўғри етказиб беришлар (топширишлар) (вафотидан кейин, пенсия ва нафақани ишончномасиз бошқа шахсга етказиб бериш (топшириш), пенсияни пенсионер яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўчганидан кейин етказиб бериш (топшириш) ва бошқ.)да Пенсия жамғармаси бўлими почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га аниқланган хатолар тўғрисида ва ҳисобга қабул қилинмаган суммалар тўғрисида ёзма равишда хабар беради.



VII. ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАРНИ ТЎЛАШ

БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ СОЛИШТИРИШ


53. Ҳисобот ойи учун почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича тақдим этилган ҳужжатлар (йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхати, йиртиб олинадиган талонлар, пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, реестр-ҳисоботлар) текширилганидан кейин Пенсия жамғармаси бўлими ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасигача ҳисоб-китобларни солиштиради.


54. Ҳисоб-китобларни солиштириш натижалари мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлими томонидан уч нусхада тузиладиган шакл бўйича, чоракнинг охирги ойи учун эса тўрт нусхада тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Солиштириш далолатномалари Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи ва бош бухгалтери, шунингдек почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади. Имзолар Пенсия жамғармаси бўлими ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг муҳр излари билан тасдиқланади.


55. Солиштириш далолатномасининг икки нусхаси почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га топширилади, далолатноманинг қолган нусхалари Пенсия жамғармаси бўлимида қолади.

Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ва почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) ўртасида тузилган ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасининг икки нусхасидан бирини почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотига 1 январь, 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолати бўйича асосий фаолият ҳисоботи билан бирга юборади.


56. Ҳисобот ойининг охирида почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ва нафақалар бўйича суммани Пенсия жамғармаси бўлимига қайтариши шарт.


57. Почта алоқаси объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламаси)дан олинган солиштириш далолатномалари почта алоқасининг минтақавий ташкилотларининг бош бухгалтерлари томонидан ҳар ойда таҳлил қилинади, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ўртасида тўрт нусхада мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шакл бўйича умумий солиштириш далолатномаси тузилади. Умумий солиштириш далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотининг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари томонидан имзоланади, шунингдек муҳр излари билан тасдиқланади. Умумий солиштириш далолатномасининг битта нусхаси "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJга юборилади.

58. Пенсия жамғармаси бўлими, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да қоладиган қайдномалар, пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисоботлар, қайдномалар комплектларининг кузатув рўйхатлари, йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхатлари, реестр-ҳисоботлар ва йиртиб олинадиган талонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


59. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


60. Мазкур Йўриқнома "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

           





Йўриқномага

2-ИЛОВА

Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск